Театр санъати яна бир муҳим босқичда

36

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри ва Озарбайжон давлат академик мусиқали театри ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумда театр соҳасида тажриба алмашиш, қўшма спектакллар саҳналаштириш, гастроль сафарлари, фестивальлар ва ижодий учрашувлар ташкил этиш кўзда тутилган.

Ушбу келишув икки театр жамоалари ўртасида янги ижодий ёндашувларни очиб, қўшма саҳна лойиҳаларини амалга оширади.

Ушбу эзгу ташаббусларнинг амалий ифодаси сифатида жорий йилнинг сентябрь ойида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик театрининг 100 йиллик юбилейи муносабати билан Озарбайжон давлат академик мусиқали театри Нукус шаҳрига келади. Меҳмонлар ва томошабинлар эътиборига Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри жамоаси билан биргаликда машҳур «Аршин мол алан» спектаклини тақдим этади.

Асрга тенг тарихга эга саҳна байрами санъат ихлосмандлари учун унутилмас лаҳзаларга бой бўлиши шубҳасиз. Ушбу ижодий учрашув икки халқ ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаб, театр санъатига янги руҳ ва илҳом бағишлайди.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги