Япония меҳнат бозори учун мутахассис тайёрлайдиган марказ ишга туширилади
22

Қорақалпоғистон ёшлари учун яна бир янги имкониятлар эшиги очилмоқда.
Жорий йилнинг 16-23 январь кунлари Япониянинг «Joho Venture Cooperative» ва «Orange» компаниялари раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилган эди. Ташриф доирасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети раҳбарияти билан қатор учрашувлар ўтказилди.
Музокаралар якунида «Orange» компанияси ва Қорақалпоқ давлат университети ўртасида япон тили ва касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди. Ушбу марказда таълим жараёни бепул асосда ташкил этилиб, ўқитишга Япониядан малакали мутахассис-ўқитувчилар жалб этилиши режалаштирилган.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги