Метан заправкалар одатий иш вақтига қайтади
7

Метан заправкалар одатий иш режимига қайтади.
11 февраль куни соат 09:00 дан бошлаб барча ҳудудларда метан заправкалар босқичма-босқич одатдаги режимда фаолият юрита бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 20 январдан бошлаб заправкалар ёпилганди. Бироз ўтиб уларга соат 10:00дан 16:00 гача ишлашга рухсат берилди.