Бензин учун тўланадиган компенсация миқдори яна оширилди
23

Хабарингиз бор, қонунчиликка мувофиқ, айрим тоифадаги шахсларга автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми ойлик пул компенсацияси сифатида тўлаб берилади.
Ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг қарори билан ушбу турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланди.
Унга кўра, шу вақтга қадар 130 600 сўмдан тўлаб келинаётган компенсация миқдори 2026 йил I чоракдан бошлаб 208 760 сўмни ташкил қилади.
ЎзА