Қишки Олимпия ўйинлари: Медаль жамғаришда қайси давлат етакчи?

11

Қиш мавсумининг энг нуфузли спорт тадбирларидан бири Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида ўтаётган XXV қишки Олимпия ўйинлари ҳисобланади. Мазкур мусобақанинг бугунги кунига келиб медаль жамғариш бўйича рақобат янада кучайди.

Гап шундаки, Олимпиаданинг 10 февраль кунги ҳолатига кўра, медаль жамғаришда Норвегия делегацияси ҳамон 3 олтин, 1 кумуш, 2 бронза медали билан умумжамоа ҳисобида пешқадам бўлиб турган бўлса, Швейцария жамоаси 3 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалига эга чиққан ҳолда иккинчи поғонага кўтарилиб олди. Япония эса 2 тадан олтин ва кумуш ҳамда 3 та бронза медаль жамғариб, учинчи ўринда қолди.

Германиялик спортчилар 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронзани қўлга киритиб 4, АҚШ эса 2 та олтин билан 5-ўринни банд этди.  Австрия делегацияси 1 олтин ва 3 кумуш билан 6, италиялик спортчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалига эга чиққан ҳолда 7-ўринга жойлашди.

Ҳисобида 1 тадан олтин ва кумуш бўлган Чехия, Франция, Нидерландия ва Швеция 8-11-ўринларда қайд этилди.

Олимпия ўйинлари 22 февраль кунига қадар давом этади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА