Жанубий Устюрт: Жўқорғи Кенгес Раиси овул аҳолиси билан учрашди

Бугунги кунда юртимизда барча ислоҳотлар халқимизнинг бугунги турмушидан рози бўлиб яшашини таминлаш йўлида амалга оширилмоқда. Бунда ҳурматли Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар, қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, ажратилаётган маблағлар мустаҳкам асос болиб хизмат қилмоқда. Албатта, бундай амалий чора-тадбирлар олис ва чекка ҳудудларга ҳам етиб боряпти, десак, муболаға бўлмайди.

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев Қўнғирот туманидан қарийб 200 км. узоқликдаги Устюрт текислиги устида жойлашган Жанубий Устюрт овулида бўлиб, овул аҳолиси билан учрашди.
Унда овул аҳолиси томонидан билдирилган мурожаатлар ва уларнинг ҳохиш-истакларига ижобий ечим топиш чоралари кўрилди.

Таъкидлаш жоизки, Жоқорғи Кенгес Раисининг олдинги учрашувида кўтарилган масалаларнинг аксарияти ўз йечимини топиб, фуқароларнинг муаммолари ҳал қилиб берилган эди.
Бугунги учрашувда ҳам бир қатор муҳим масалалар таъкидланди ва Жўқорғи Кенгес Раиси барча масала албатта ечимини топишини таъкидлади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги