Сув хўжалиги вазири томонидан мурожаатлар ўрганилди

7

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев томонидан Беруний туманида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Ушбу сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Юсупов, вазир ўринбосари Т.Мадраимов, Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Н.Аралбаев, Мелиоратив экспедиция бошлиғи И.Жанабаев, Беруний тумани ҳокими И.Хидиров ва сув хўжалиги тизими ташкилотларининг масъул раҳбарлари иштирок этди.

Қабул жараёнида ҳудуддаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, тадбиркорлар, маҳалла фаоллари, аҳоли вакиллари ҳамда сув хўжалиги тизимида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар томонидан мурожаатлар билдирилди.

Мурожаатлар асосан суғориш каналларини қазиш ва тозалаш, насос станцияларига оид муаммолар, сув етказиб беришни яхшилаш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш масалаларини қамраб олди.

Барча мурожаатчиларнинг мурожаатлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан жойида кўриб чиқилиб, атрофлича тушунтиришлар берилди ҳамда масъул раҳбарларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаатларни ўрганиб чиқиш, ижросини таъминлаш ва якуний натижаси бўйича мурожаатчиларга ёзма жавоблар юбориш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Шунингдек, сайёр қабулда насос станцияларига қуёш панелларини ўрнатиш, сув тежовчи ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қуйи бўғинларда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бўйича батафсил тушунтиришлар берилди. Ушбу сайёр қабул аҳоли ва фермер хўжаликларини қийнаб келаётган муаммоларни жойларда ўрганиш, уларни тезкор ва самарали ҳал этиш, шунингдек, сув хўжалиги тизими фаолиятида шаффофлик ва масъулиятни янада оширишга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги