Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичида амалга ошириладиган вазифалар муҳокама қилинди

51

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда республикамиз ҳудудида фаолият юритаётган корхона, вазирлик ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул мутахассислар иштирок этди. Шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимликлари, идора ва ташкилотлар раҳбарлари Zoom платформаси орқали онлайн иштирок этди.

Йиғилишда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларининг иккинчи босқичи 2026 йил 4-28 февраль кунлари ўтказилиши қайд этилди.

Шунингдек, онлайн рўйхатдан ўтиш босқичида иштирок этмаган, ёки сўровномаларни хато ва камчиликлар билан тўлдирган фуқаролар, планшет қурилмалари орқали электрон тизимга киритилишидаги камчиликлар алоҳида таъкидланиб, соҳа раҳбарларига аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичини юқори ташкилотчиликда олиб бориш бўйича топшириқ берилди.

Шунингдек, учрашув давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларни ижобий ҳал этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Келиб тушган мурожаатларнинг мазмун-моҳияти таҳлил қилиниб, уларни қонуний ва адолатли ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотлар ва мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Қайд этилганидек, мурожаатлар билан ишлашда масъулиятни ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш зарур.

Учрашувда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги