Республикамизнинг туризм соҳасидаги ютуқлари тақдим этилди

Яқинда Самарқанд шаҳрида қишлоқ жойларда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган тренингда DMO Karakalpakstan жамоат бирлашмаси раиси М.Қосназаров томонидан туризм дестинатсиясини ривожлантириш бўйича Қорақалпоғистон тажрибаси тақдимот қилинди.
Тақдимотда Ўзбекистонда биринчи ташкил этилган туризм дестинатсияларини бошқариш ташкилоти – DMO Karakalpakstan ҳақида, ташкилот томонидан Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) билан давлат-хусусий сектор ўртасидаги мулоқот, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ижтимоий буюртмаси билан амалга оширилаётган «QR Gastronomic Quality» лойиҳаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумотлар берилди.



Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (Japan International Cooperation Agency (JICA)) таклифи билан ташкил этилган ушбу тадбирда Қорақалпоғистоннинг туризм соҳасини ривожлантириш бўйича тажрибаси тадбир иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги