Электр ўғрисидан 70 миллион сўмдан ортиқ етказилган зарар ундирилди

22

Табиий газ ва электр энергиясига бўлган талабнинг ошиши тизимда очиқлик ва шаффофлик талабини ҳам қўймоқда. Айниқса, бунда таъминотчининг мазкур манбаларни етказиб беришию, истеъмолчи ундан қай даражада оқилона фойдаланиши доимий назоратда. Шу сабабли, истеъмолчи томонидан қандайдир ноқонуний ҳолатлар содир этилса, бугун бу ҳақда маълумотлар очиқ ва ошкора айтилмоқда.

Хусусан, фуқаро Ш.М. яшаш уйида яширин йўллар билан электр ҳисоблагичга тўғридан-тўғри уланиб, электр эгергиясидан фойдаланиб келганлиги оқибатида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга жами 71,1 миллион сўм зарар етказганлиги аниқланди.

Етказилган зарарни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” Қорақалпоғистон филиали Тўрткўл туман бўлимига ундириш тўғрисида Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди томонидан ҳукм чиқарилди.

Ушбу ҳукмга асосан чиқарилган ижро варақа Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Хусусан, қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиш ҳуқуқига нисбатан чеклов ўрнатилган.

Шунинг натижасида, қарздор томонидан етказилган жиноий зарар шу куннинг ўзида тўлаб берилган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги