Фужайра доянгида қўлга киритилган ғалабалар

Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликлари Фужайра шаҳрида спортнинг таэквандо тури бўйича «Fujayra Open – 2026» G-2 халқаро турнири бўлиб ўтди.
Ушбу халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган республикамиз спортчилари яхши натижаларга эришишга муваффақ бўлди.
Жумладан, Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази тарбияланувчилари Феруза Ерназарова иккинчи, Раббония Русланова учинчи ўринларни эгаллаган бўлса, Тахиатош тумани спорт мактаби тарбияланувчиси Нилуфар Сапаева ва Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактаби тарбияланувчиси Фарангиз Мирмановалар бронза медаллари билан тақдирланди.

Ёш спортчиларни мусобақага мураббийлардан Низаматдин Далибаев, Памир Султанов, Бобур Атамуратов, Данияр Бекбергенов ва Жалғасбай Ержановлар тайёрлади.
Мусобақа 5 февраль куни якунланади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси