Озарбайжонда Ўзбекистон олий таълим салоҳияти намойиш этилди

18

Ҳеч бир соҳа тажриба алмашинувисиз мукаммал ривожлана олмайди. Айниқса, мунтазам ўрганиш ва изланиш талаб этиладиган таълим тизимида бу жуда муҳим. Шу мақсадда сўнги йилларда ушбу тизимда халқаро ҳамкорликлар кенгайиб бормоқда.

Қувонарлиси шуки, бу ўзининг ижобий самарасини бериб, эндиликда халқаро майдонда Ўзбекистон таълими ҳам муносиб ўринлар эгалламоқда.

Озарбайжон Республикасида Ўзбекистон олий таълим ташкилотларининг навбатдаги кўргазмаси муваффақиятли ташкил этилгани ҳам ана шундай эътирофларнинг мантиқий давоми бўлди.

Катта қизиқишлар билан ўтган кўргазмада мамлакатимиздан бир қатор олий таълим муассасалари иштирок этиб, таълим дастурлари, илмий салоҳият ва халқаро имкониятларини кенг жамоатчиликка тақдим қилди.

Абитуриентлар ва ҳамкорлар учун мўлжалланган “Study in Uzbekistan” веб-порталининг тақдимоти йиғилганларни бефарқ қолдирмади.

Шунингдек, Озарбайжоннинг етакчи университетлари билан учрашувлар ўтказилиб, икки томонлама академик алмашинув, қўшма таълим дастурлари ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор муҳим келишувларга эришилди.

Шербек Исломов, ЎзА