Тажрибали шифокорлар Қорақалпоғистонда!

Шу йилнинг 3 февраль санасидан бошлаб ҳафта давомида Тошкент шаҳридаги Болалар миллий тиббиёт марказидан бир гуруҳ тажрибали шифокорлар Қорақалпоғистонга келди.
Мутахассислар Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасида барча ёшдаги беморларни қабул қилиб, бепул тиббий кўрик ва маслаҳатлар беради.
Саломатлик акцияси доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича беморлар қабул қилинмоқда:
▪️ Кардиожарроҳлик
▪️ Неврология
▪️ ЛОР
▪️ Болалар жарроҳлиги
▪️ Нейрохирургия
▪️ Болалар урологияси
▪️ Болалар онкогематологияси
▪️ Пластик жарроҳ
Барча кўриклар бепул ташкил этилмоқда.
Акциянинг асосий мақсади – Қорақалпоғистонлик беморларнинг соғлиғини жойида тиклаш, узоқ йўл босиб пойтахтга бориш заруратини камайтириш ва «узоқни яқин қилиш.»
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги