Ёш қиличбозларнинг катта ғалабаси

Жиззах вилоятида қиличбозлик спортининг сабля тури бўйича 13 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ёш спортчилар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди. Кескин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида ўғил болалар ўртасида қорақалпоғистонлик Илҳом Тилеумуратов олтин, Қайипберген Қодирбоев бронза, қизлар ўртасида Муҳаббат Қайратдинова олтин, Тўмарис Жийенбоева кумуш ва Элла Сейтмуратовалар бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Шунингдек, республикамизнинг ёш спортчилари жамоавий беллашувларда ҳам ўзларининг юқори маҳоратларини кўрсатиб, ўғил болалар ўртасида олтин ва 2 бронза, қизлар ўртасида олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.

Албатта, ёш қиличбозларимизнинг қўлга киритган бу ютуқлари уларнинг тинимсиз меҳнати, метин иродаси ва ғалабага бўлган ишончи самарасидир.
Барча ғолиблар, мураббийлар ва ота-оналарни ушбу улкан ғалаба билан чин дилдан табриклаймиз!
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси