Шахмат оламининг энг нуфузли мусобақаларидан бири бўлган «Tata Steel Chess 2026» халқаро турнирида 9 очко жамғарган Нодирбек Абдусатторов мусобақа ғолибига айланди ва ушбу нуфузли беллашувлар тарихида чемпионликни қўлга киритган илк ўзбек шахматчиси бўлди

13

Шу билан бирга, яна бир вакилимиз Жавоҳир Синдаров 8,5 очко билан мусобақани мағлубиятсиз якунлаб, иккинчи ўринни эгаллади.

Ушбу натижалар шахматчиларимизнинг жаҳон рейтингидаги ўринларини кескин юқорига кўтарди. Хусусан, Нодирбек Абдусатторов ўз рейтингини 19,5 пунктга ошириб, 2770 балл билан дунёнинг энг кучли беш нафар шахматчиси қаторидан жой олди. Жавоҳир Синдаров эса 19,4 қўшимча очко жамғарган ҳолда 2745 рейтинг билан дунё рейтингида 11-поғонага кўтарилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги