Жасорат ва маҳорат самараси: Актенге Кеунимжаеванинг янги ётуғи

32

29 январь – 1 февраль кунлари Россиянинг Красноярск шаҳрида эркин кураш бўйича «Ivan Yarygin Cup» халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада дунёнинг 21 давлатидан 496 нафар спортчи иштирок этиб, эркаклар ва аёллар ўртасида ўз вазн тоифалари бўйича ғолиблик учун баҳслашди.

Кескин баҳсларга бой бўлган мусобақада Ўзбекистон аёллар терма жамоаси номидан 6 вазн тоифаси бўйича 10 нафар полвон қиз иштирок этди ва кубок ғолиблиги учун ўз рақиблари билан курашди.

Улар орасида 50 кг вазн тоифасида кураш тушган Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё чемпионати ва Осиё ўйинларининг бронза медали соҳиби, Ислом Бирдамлик ўйинлари ғолиби Актенге Кеунимжаева бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Бронза медали учун баҳсда у беларуслик Светлана Катенкани енгишга муваффақ бўлди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги