Қўнғиротбой Шарипов: қўшма таълим дастурларини амалга ошириш бўйича келишувга эришдик (+видео)
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи доирасида кўп қиррали шерикликнинг турли йўналишларини қамраб олувчи икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланди.
Улар орасида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида таълим соҳасини ривожлантиришга оид келишув ҳам бор. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ташриф доирасида муҳим ҳужжатлар имзолангани, шунингдек, Туркия Олий таълим кенгаши раиси билан учрашувлар ташкил этилганини алоҳида қайд этади.
– Олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида ҳам қатор ҳужжатлар имзоланди. Шу жумладан, бугунги кунда энг муҳим йўналишлардан бири – машинасозлик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, тўқимачилик бўйича имкониятларни кенгайтириш мақсадида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Туркиянинг Эге ва Истанбул техника универститетлари билан қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш бўйича муҳим битимларга эришилди, – деди вазир.
Батафсил ижтимоий тармоқларимиз орқали томоша қилинг.
Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Анвархўжа АҲМЕДОВ (видео), ЎзА