Яна икки мингдан ортиқ юртдошларимизга Туркияда ишлаш имконияти яратилди
32

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Туркияга ташрифи давомида турли йирик корхоналар вакиллари билан учрашувлар ўтказмоқда. Мулоқотлар давомида юртдошларимиз учун ушбу давлатда қонуний меҳнат қилиш имкониятини яратишга қаратилган муҳим битимларга эришилмоқда.
Хусусан, “KSK Temizlik” компанияси билан Анқарада барпо этилаётган йирик объектга 2026 йил мобайнида 2 500 нафар ўзбекистонлик қурувчини жалб этишга келишилди.

Г.Сатторова, ЎзА