Энг намунали кўча оқсоқоллари тақдирланди

Маҳаллада аҳилликни сақлаш, ёшлар тарбияси ва тўй-маросимларни исрофгарчиликсиз ўтказишда кўча оқсоқолининг бажарадиган хизмати алоҳида.
Шунинг учун ҳам уларнинг фаолиятини такомиллаштиришда сўнгги вақтларда қатор чора-тадбирлар йўлга қўйилмоқда. «Энг намунали кўча оқсоқоли» танловининг ўтказилиши ҳам улар орасида ишларини фаол олиб бораётган кўча оқсоқолларини белгилаб бермоқда.
Тахиатош тумани ҳокимлигининг мажлислар залида маҳалла ҳаётида фаоллик ва масъулият билан иш олиб бораётган кўча оқсоқолларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Қорақалпоғистон бошқармаси бошлиғи С.Турманов, туман ҳокими ўринбосари У.Айтимбетов, тегишли соҳа мутасаддилари ва маҳалла оқсоқоллари иштирок этди.
Унда маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, аҳоли билан яқин ҳамкорликда ижтимоий муаммоларнинг ечимини топишда кўча оқсоқолларининг ҳам алоҳида ўрни борлиги таъкидланди.
Тадбирда танловнинг туман босқичида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган маҳалла оқсоқолларига 5 миллион сўмдан пул мукофоти топширилди. Шунингдек, 11 та маҳалланинг кўча оқсоқоли 1 миллион сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилди.



Қорақалпоғистон ахборот агентлиги