Йўллар тозаланиб, хавфсизлик чоралари кўрилмоқда

22

Нукус шаҳрида кузатилаётган қор ёғиши сабабли шаҳар кўчаларида йўл-транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари Бош бошқармаси тизимидаги ташкилотлар томонидан махсус техника ва бригадалар жалб этилган.

Йўлларда музлаш ва сирпаниш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида автомобиль йўлларининг қатнов қисмларига қум-туз аралашмаси сепилмоқда, шунингдек, қор тозалаш ишлари узлуксиз давом эттирилмоқда. Бу ишлар шаҳар кўчаларида фуқароларнинг хавфсиз ва эркин ҳаракатланишини таъминлашга қаратилган.

                                                                      Қорақалпоғистон ахборот агентлиги