Ички ишлар вазирлигида кибержиноятчилик бўйича алоҳида департамент ташкил қилинади
7
Кибержиноятлар кундан-кунга кўпайиб, унинг турлари 18 тадан 62 тага чиқди.Айниқса, шахсий маълумотларни ўғирлаш, сунъий интеллект орқали овоз ва юз қиёфасини ўхшатиш, зарарли файлларни тарқатиш авж оляпти.
Ўзлаштирилган маблағлар криптовалюта шаклида четга чиқарилмоқда.
Буларни тезкор фош этиш ва тўхтатиш учун ҳуқуқ-тартибот ходимлари кибертехнологиялар ва сунъий интеллектни мукаммал эгаллаши лозимлиги қайд этилди.
Шу боис, Ички ишлар вазирлигида кибержиноятчилик бўйича алоҳида департамент ташкил қилинади ва унга вазирнинг ўзи масъул бўлади.
Адлия вазирлигида кибержиноятчилик ва рақамли ҳуқуқ бўйича алоҳида бошқарма очилади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
ЎзА