Илгари фақат “кўча” деб кўрилган уюшган жиноятчилик бугун “бизнес ниқоби” остида даромадли соҳаларга кириб бораётгани айтилди

21

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Чет элга бориб олиб, уюшган жиноий гуруҳлар ташкил қилган, у ерда ўзимизни фуқароларни ҳам талаётган шахслар фаолиятига чек қўйишдаги сусткашликлар танқид қилинди.

Бундан ташқари, илгари фақат “кўча” деб кўрилган уюшган жиноятчилик бугун “бизнес ниқоби” остида даромадли соҳаларга кириб боряпти. Айниқса, жиноий тўдалар фаолияти кўп қаватли уйлар ва автомашиналар олди-сотдиси, молиявий пирамидалар ташкил қилиш, “Ҳаж” ва “Умра” зиёратига юборишда анча кўпайган.

Шаҳарда хонадон сотиш масаласида 3 мингдан зиёд фуқарога 1,3 триллион сўм зарар етказилган.

Масъуллар аҳолининг фирибгарлар қопқонига тушиб қолмаслиги учун ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ишламаётгани кўрсатиб ўтилди.

ЎзА