Прокурор Нукусда қабул ўтказди

15

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминов халқ билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқот қилиш, уни қийнаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни қисқа муддатларда қонуний ҳал этиш мақсадида соҳа мутасаддилари иштирокида аҳоли билан қабул ўтказди.

Қабулда 20 га яқин жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг асосан тергов-суриштирув, суд жараёнларидан норозиликлари бўйича ва бошқа шу каби ижтимоий-иқтисодий муаммолар юзасидан мурожаатлари тингланди.

Ижтимоий соҳага оид келиб тушган мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолганларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Текшириш талаб этиладиган мурожаатлар ёзма шаклда қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги