Аждодлар мероси – маънавий қудрат манбаи

Шимолий-ғарбий ҳарбий округида ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, улуғ аждодларимизнинг бебаҳо маънавий меросини чуқур урганиш ва ёш авлод қалбида Ватанга садоқат, миллий ғурур ҳамда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида «Заҳриддин Муҳаммад Бобур изидан» кўрик-танловининг округ босқичи ўтказилди.
Кўрик-танлов учта шарт асосида Бобур ҳаёти ва фаолияти, унинг «Бобурнома» асаридаги тарихий, маънавий ва ҳарбий-стратегик қарашлари, шунингдек, буюк аждодимизнинг жаҳон цивилизациясига қушган улкан ҳиссаси юзасидан билим ва салоҳиятларини намоён этдилар. Беллашувлар давомида ҳарбий хизматчиларнинг нафақат назарий билимлари, балки мантиқий фикрлаши, нутқ маданияти, ижодий ёндашуви ва жамоа билан ишлаш кўникмалари ҳам синовдан ўтказилди.

Танлов якунида билимга бўлган интилиши ва маънавий етуклиги юксак баҳоланиб, фаолд иштирок этган жамоа ва ҳарбий хизматчилар вазирлик босқичида иштирок этиш йўлланмаси ва дипломлар билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги