Осиё Олимпия кенгаши президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний Жаноби Олийларини “Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитасининг шон-шараф ордени” билан тақдирлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси қарори
Ўзбекистонда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш ҳамда олий спорт ютуқларини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб этишга қўшган катта ҳиссаси, юксак фидойилик ва ташаббускорлик фазилатлари, кўп йиллик самарали фаолияти, Осиё Олимпия оиласида мамлакатимиз нуфузини ошириш, спорт соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун
Осиё Олимпия кенгаши президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад
Ол Соний Жаноби Олийлари “Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитасининг шон-шараф ордени” билан тақдирлансин.
| Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси Раиси |
Ш.Мирзиёев |