46-Бош Ассамблея: Тошкент анжумани ҳамжиҳатликка хизмат қилади

21

Пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгаши 46-Бош Ассамблеясининг бугунги кун тартибидан ўрин олган тадбирлари давом этмоқда.

Муҳокамалар ва белгиланган вазифалар борасидаги ҳисоботлар давомида Тошкент анжуманининг муҳим жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтилмоқда.

Жумладан, 46-Бош Ассамблея ишида қатнашаётган Осиё Олимпия кенгашининг ҳудудий вице-президентлари Тимоти Фок, Норза Закариа, Жигел Вангчук, Отабек Умаров, Тани Абдулраҳмонлар қитъа ўйинлари тизимига киритилган спорт турларининг ривожи, минтақавий комплекс мусобақаларнинг ўтказилиш тартиби, спортчиларни соғлом рақобат теграсидаги дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш, тизимли тарзда қўшма спорт машғулотларини ташкил этиш, спортдаги глобал масалаларни ҳамжиҳатликда ҳал этиш йўналишларига алоҳида эътибор қаратди.

Т.Рўзиев,  

Ж.Тошхўжаев,

ЎзА