Ҳурматли божхона ходимлари!

23

Сизларни 26-январ – «Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни»  муносабати билан самимий муборакбод етамиз!

Божхона хизмати давлатимиз ички ва ташқи сиёсатининг ажралмас қисми, мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлаш, миллий манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим ва самарали механизми ҳисобланади.

Бугун жадал суратларда ривожланаётган ташқи савдо иқтисодий алоқалар шароитида божхона органларининг орни ва аҳамияти ошиб бормоқда.

Сизнинг машаққатли, шу билан бирга, шарафли хизматингизни халқимиз қадрлайди.

Ҳурматли соҳа ходимлари!

Сизларни бугунги байрам муносабати билан яна бир бор қутлаб, Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаравонлиги ёлида амалга ошираётган шарафли ва машаққатли ишларингизда мувафаққиятлар тилаймиз!

 

Аманбай Орынбаев

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси