Тошкентда Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бошланди
22

Қитъамизнинг 45 мамлакатидан Миллий Олимпия қўмиталари ва халқаро спорт экспертлари иштирокида ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуман Янги Ўзбекистоннинг йирик халқаро тадбирларни юксак савияда ташкил этиш ва ўтказиш салоҳиятини яна бир бор намоён этмоқда.
Айни дамда, Осиё Олимпия кенгаши аъзолари томонидан турли масалалар кўриб чиқилмоқда.
Мазкур 46-Бош ассамблея йиғилишида Осиё олимпия кенгаши президентлигига сайловлар бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йили Тошкентда Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилиши юқори даражада ташкил этилганди.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ,
Тўлқин РЎЗИЕВ,
Алимурод МАМАДАМИНОВ(сурат),
ЎзА