Тошкентда OCA президентлиги учун сайловлар ўтказилади

5

Жорий йилнинг 24-27 январь кунлари пойтахтимиз Тошкентда ўтадиган Осиё олимпия кенгаши(OCA)нинг навбатдаги 46-Бош ассамблея йиғилишида иштирок этиш учун қитъанинг 45 га яқин мамлакатидан 350 нафардан зиёд спорт раҳбарлари, ўнлаб халқаро спорт ташкилотларининг мутасаддилари, Халқаро олимпия қўмитаси ижроқўм аъзолари Ўзбекистонга келади.

Мазкур 46-Бош ассамблея йиғилишида Осиё олимпия кенгаши президентлигига сайловлар бўлиб ўтади.

Ассамблея тадбирлари доирасида қатор халқаро спорт ташкилотларининг ижроия қўмита йиғилишлари юртимизда ўтказилади.

Шу кунларда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда Осиё олимпия кенгашининг бир гуруҳ вакиллари юртимизда ушбу тадбирларни юқори савияда ўтказиш борасида иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йили Тошкент Осиё олимпия кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилишини юқори даражада ташкил этганди.

Т.Рўзиев,

ЎзА