Президент Мурожаатномаси ва «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш масалалари муҳокама қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси ҳамда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика ишчи гуруҳи аъзолари – «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси, профессор Н.Жўраев, юридик фанлар доктори Ф.Муҳиддинова, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи Т.Нарзуллаев ва Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси бўлим бошлиғи И.Дастановлар маърузалари билан иштирок этди.
Семинар давомида Президентимиз Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг асосий йўналишлари, шунингдек, ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Иштирокчилар томонидан мавзу доирасида қатор фикр-мулоҳазалар билдирилди.


Семинарда Маънавият ва маърифат марказининг туман, шаҳар бўлимлари бошлиқлари, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари ва маҳалла еттилиги фаолларига ўз ҳудудларида ушбу йўналишларда тарғибот ишларини тизимли ва кенг кўламда ташкил этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги