АҚШ “соя флоти” билан боғлиқ яна бир кемани мусодара қилди

10

Гап бугун эрталаб Кариб денгизида мусодара қилинган “Sagitta” кемаси ҳақида бормоқда. Уни Қўшма Штатлар жанубий қўмондонлиги “моторли кема” деб таърифлаган.

Хабарларда таъкидланишича, мусодара қилиш ҳеч қандай қаршиликларсиз амалга оширилган. Украина разведкаси маълумотига кўра, кема РФнинг “соя флоти” таркибига киради. У рус нефть маҳсулотларини асосан Ҳиндистон ва Хитойга ташиш учун ишлатилган.

Маълумот ўрнида:“Sagitta” АҚШ, Буюк Британия, Канада, Швейцария, Австралия, Янги Зеландия ва Украина томонидан санкцияга учраган.

С.Раҳимов, ЎзА