Минерал ресурслар соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар натижалари муҳокама қилинди

21

Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобур Исломов ҳамда «MTA Tashkent Mining» компанияси директори Рамазан Сари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда томонлар соҳада биргаликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг натижалари ва истиқболли режаларни муҳокама қилди.

Қайд этилганидек, тоғ-кон саноати ва геология соҳаси мамлакат иқтисодиётининг стратегик йўналиши ҳисобланади. У инвестицияларни жалб қилиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш ва табиий ресурсларни самарали бошқариш орқали барқарор иқтисодий ўсишни таъминлайди. Бу жараёнда ҳамкорлик амалий натижалар беради. Шунга кўра, вазирлик «MTA Tashkent Mining» компанияси билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Вазирлик ахборот хизматига кўра, ушбу компания Туркиянинг Минерал тадқиқотлар ва разведка қилиш бош бошқармаси (MTA) билан ҳамкорликда фаолият юритаётган ташкилот бўлиб, асосан минерал ресурсларни ўрганиш, геология тадқиқотлари ва қазиш лойиҳаларини амалга ошириш билан шуғулланади. У табиий ресурсларни қидириш ва баҳолашда ҳамда истиқболли майдонларда инвестиция лойиҳаларини ривожлантиришда фаол иштирок этади. Бу эса томонлар ўртасида ҳамкорлик истиқболларини белгилашда катта имкониятдир.

Шунингдек, учрашувда соҳага инвестицияларни жалб қилиш, истиқболли майдонлар ва ер участкасидаги имкониятларни онлайн аукцион орқали тадбиркорларга таклиф қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Ер қари тўғрисидаги” янги таҳрирдаги қонунида инвесторлар учун берилаётган имтиёзлар ва таклифлар ҳақида фикр алмашилди.

Мулоқот якунида икки томон ўртасида ҳамкорликнинг галдаги режалари белгилаб олинди.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА