Ўзбекистон ТИВ раҳбари Туркия Президенти билан учрашди
12

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳамкасблари билан биргаликда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломлари етказилди. Томонлар икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини қайд этдилар.
Шунингдек, “4+4” механизми доирасидаги мулоқот ҳукуматлар ўртасидаги амалий ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганининг яна бир тасдиғи экани таъкидланди. Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлар даражасида эришилган келишувларни амалга оширишда яқин ҳамкорликни давом эттириши билдирилди.

ЎзА