Буюк Британия ҳам болалар учун ижтимоий тармоқни чекламоқчи

14

Буюк Британияда болаларни интернетдан ҳимоя қилиш мақсадида янги чеклов чораси кўриб чиқилмоқда. Хусусан, вояга етмаганлар учун ижтимоий тармоқдан фойдаланишни тақиқлаш имконияти ҳам кун тартибига чиқди.

Маълум қилинишича, ҳукумат бу масалада Австралия тажрибасини ўрганмоқчи. Эслатиб ўтиш жоиз, Австралия бир ой аввал 16 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқдан фойдаланишни тақиқлаган дунёдаги илк давлатга айланди.

Шунингдек, Қироллик мактабларида мобиль телефондан фойдаланиш қоидасини янада қатъийлаштириш устида ҳам иш олиб боряпти.

Д.Ҳакимов, ЎзА