Қарздорлик сабабли телефонлар блокланиши мумкинлиги ҳақидаги хабар асослими?

5

Ижтимоий тармоқларда ижро ҳужжатларига асосан қарздорлиги мавжуд бўлган шахсларга тегишли бўлган мобиль телефон қурилмаларининг блокланиши ҳақида хабарлар тарқалган.

Мажбурий ижро бюроси (МИБ) мазкур хабар бўйича муносабат билдирди ва бу хабарнинг ёлғон ва асоссиз (фейк) эканини маълум қилди.

Аввало, фуқаролар ижро ҳужжатлари бўйича юзага келган қарздорликлар ва хорижга чиқиш учун бўлган тақиқ бор ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотларни расмий сайтлар ёки мобиль телефон орқали  билиши мумкин.

Бунинг учун, Мажбурий ижро бюросининг расмий www.mib.uz веб-сайти ҳамда mib.uz мобиль иловаларидан фойдаланиши мумкин.

Муҳими,  юзага келган қарздорлик ҳамда уни ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари мобиль ёки бошқа қурилмаларнинг ишлаш жараёнига таъсир қилмайди.

Н.Абдураимова, ЎзА