Ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш прокуратура назоратида

24

Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси томонидан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самардорлигини ошириш мақсадида тизимли ишлар йўлга қуйилган. Амалга оширилган ишларни Қонликўл тумани мисолида айтадиган бўлсак туман прокуратураси томонидан мавсумни беталофат ўтказиш, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш мақсадида газ ва электр тармоқлари корхоналарида ташкил қилинган авария диспетчерлик хизматларнинг фаолияти доимий ўрганиб келинмоқда.

Туманда жами 443 та газ сизиб чиқиш ҳолатлари аниқланиб, 1,5 минг метр ер остидаги эски газ қувурлари ер устига чиқарилиши натижасида 3,5 миллион куб метр табийий газ иқтисод қилинишига эришилди. Ҳозирда аварияларни бартараф этиш учун тумангаз ва электр тармоқлари корхоналарида авария диспетчерлик хизмати махсус техникалари туну-кун хизмат кўрсатишга шай ҳолатга келтирилган.

Шунингдек, куз-қиш мавсумида итеъмолчиларга узлуксиз газ етказиб бериш, транспортировка қилишда технологик йўқотишларнинг олдини олиш бўйича 2025 йил давомида газ тармоқлари ва газ ускуналарида йирик таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилди.

Умуман Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ўтган йил давомида 14 мингдан ортиқ газ сизиб чиқиш ҳолатлари аниқланиб, 15 минг метр ер остида қолган табийий газ қувурлари ер устига чиқарилди. Натижада жами 140 миллион метр куб табийий газ иқтисод қилинди. 132 та реактив компенсаторлар ва 100 мингдан ортиқ тежамкор ускуналар ўрнатилди. 1 минг 994 та янги трансформаторлар ўрнатилди ва мукаммал таъмирланди. Натижада жами 96,8 миллион килоВатт соат электр энергиясида йўқотишлар камайтирилиб, электр энергияси тежалишига эришилди. Бу борадаги саъй ҳаракатлар республикамизнинг барча туманларида давом эттирилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги