Суд раислари фуқаролар билан учрашди

11

Қорақалпоғистон Республикаси судлари раислари томонидан Беруний туманида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Унда Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманларидан келган фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид мурожаатлари қабул қилиниб, ҳар томонлама кўриб чиқилди.

Сайёр қабулнинг асосий мақсади аҳолини қийнаб келаётган масалаларни жойида ўрганиш, фуқароларнинг суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқини таъминлаш ҳамда уларга қонуний ва ҳуқуқий тушунчалар беришдан иборат бўлди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан, асосан, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш, ишга тиклаш, уй-жой ва ер участкаларига оид кадастр масалалари, алимент ундириш, шунингдек, ижро ҳужжатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди. Суд раислари ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, амалдаги қонунчилик нормалари асосида тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берди. Шу билан бирга, мурожаат этувчи Сайёр қабулда фуқаролар мурожаатларига ечим топиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, суд-ҳуқуқ тизими фаолиятида очиқликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундай сайёр қабуллар аҳоли билан бевосита мулоқотни кучайтириш, суд тизимига бўлган ишончни ошириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Қорақалпоғистон Республикаси судлари томонидан бундай тадбирлар мунтазам равишда изчил давом эттириб келинмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги