«Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» халқаро мукофоти ҳакамлар ҳайъатида иштирок этиш ва 2026-йилги мукофот совриндорларини чин дилдан табриклаш мен учун катта шараф
17

Озарбайжон Республикаси билан Арманистон Республикаси ўртасида эришилган тинчлик келишуви ҳатто узоқ йиллар давом этган ва мураккаб низоларни ҳам ҳал этиш мумкинлигини яққол намоён этди.
Зарқа Яфталини алоҳида таъкидлашни истайман. Унинг қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги кўп йиллик фаолияти изчил ва қатъиятли саъй-ҳаракатлар орқали инсонлар тақдири, бутун ҳамжамиятлар келажагини ўзгартириш мумкинлигини кўрсатади.
Мен учун тинчлик ҳам, қизларнинг таълимга бўлган ҳуқуқлари ҳам жамиятларнинг барқарорлиги ва тараққиёти билан узвий боғлиқ бўлган муҳим қадриятлардир», – деди Саида Мирзиёева ўз телеграм каналида.