600 миллион сўмлик қарздорлик ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликларни ундириш билан боғлиқ жами 1,2 миллиард сўмлик 1 минг 545 та ижро ҳужжат келиб тушган бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 600 миллион сўмлик қарздорлик амалда ундирилди.
Шунингдек, жами 164 миллион сўмлик 78 та ижро ҳужжатлар бўйича қарздорлик ундируви фуқароларнинг иш ҳақларига қаратилди ҳамда қарздорларнинг номида бўлган 47 миллион сўмлик мол-мулклар белгиланган тартибда хатланиб, реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги