“Ўзбекнефтгаз” газ қуюш шохобчаларида чекловлар киритилиши сабаб бензин таклифи оширди

26

Совуқ об-ҳаво туфайли газ қуюш шохобчалари фаолиятига вақтинча чекловлар киритилиши муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ биржа савдоларига чиқариладиган автобензин ҳажмини талабдан келиб чиқиб оширади.

Барча ҳудудларда етарли захиралар яратилган. Автобензинга бўлган талабни тўлиқ қондириш масаласи давлат назоратига олинган.

Шу билан бирга, хусусий АЁҚШ эгалари нархларни асоссиз оширмасликка чақирилди. Назорат тадбирлари кучайтирилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги