Давлат департаменти ИИҚК молиялаштирилишига оид маълумот учун мукофот эълон қилди

10

АҚШ Давлат департаменти Эрон ҳукуматига қарашли Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК)га миллиардлаб доллар миллий бойлик сарфлаётгани, бу маблағ норозилик намойишини бостириш учун ишлатилаётгани ҳақида баёнот берди. Шунингдек, департамент ИИҚКнинг молиявий таъминоти ёпилишига кўмаклашадиган маълумот учун мукофот эълон қилди. Таъкидланишича, хабар берувчи нафақат тўлов, балки саёҳат харажати учун товон пули ҳам олиши мумкин.

 

С.Раҳимов, ЎзА