Иқтидорли болаларга футбол тўплари совға қилинди

10

ФИФАнинг «Football for schools» дастури асосида Нукус шаҳридаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабига футбол тўплари топширилди.

Тадбир Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси мутахассислари раҳбарлигида ўтказилди.

– Ушбу тадбир ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг футболга бўлган қизиқишини янада оширишга қаратилган, – дейди Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси витсе-президенти Исхак Ибрагимов. – Ўтган йили ушбу дастур асосида кўплаб туманлардаги футболга қизиқувчи мактаб ўқувчиларига зарур футбол анжомлари топширилди ва бу ишлар жорий йилда ҳам давом этади.

Албатта, футболга қизиқувчи ёшларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай дастурлар келгусида ҳам давом этиб, бу ўзининг ижобий натижасини беришига қатъий ишонамиз.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси