Пентагон янги стратегияни ишга туширди

6

АҚШ Ҳарбий департаменти янги технологияни ҳарбий соҳага интеграциялаш мақсадида сунъий интеллект (СИ) жорий этилишини тезлаштириш стратегиясини ишга туширди.

– Ҳарбий соҳага сунъий идрокни жойлаштиришда етакчилигимизни мустаҳкамлайдиган, Қўшма Штатларни СИга асосланган жанговар кучларда шубҳасиз глобал етакчи сифатида белгилайдиган стратегия амалга оширилади, – дейилган махсус баёнотда.

Президент Дональд Трампнинг фармони билан бошланган мазкур лойиҳа уч йўналиш – уруш ҳаракати, разведка ва амалиётни бирлаштиради.

С.Раҳимов, ЎзА