Рўйхатдан ўтиш – келгуси тараққиётимизнинг мустаҳкам пойдевори

15 январь санасидан бошлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишлари бошлаб юборилди.
Унда республикамизнинг барча вазирлик, шаҳар, туман, муассаса-ташкилот, ўқув юртлари раҳбарлари, ходимлари ва талаба ёшлари фаол иштирок этмоқда.
Айниқса, ушбу муҳим тадбирда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, белгиланган тартибда онлайн рўйхатдан ўтмоқда.

– Бу жараёнларда фаол иштирок этиш аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳудудлар ривожи учун муҳим статистик маълумотларни шакллантиришга хизмат қилади, – дейди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Сағиндиқ Турманов. – Рўйхатга олиш натижалари асосида ижтимоий-иқтисодий дастурлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилади. Шу боис, ҳар бир фуқаронинг рўйхатга олиш жараёнларида иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирги вақтда республикамизнинг барча ҳудудларида аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси