ТИВ: Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШ визалари учун ҳеч қандай чеклов жорий этилмаган

18

Баъзи ОАВ ва ижтимоий тармоқларда АҚШ 75 давлат фуқаролари учун визаларни кўриб чиқишни тўхтатгани, улар қаторида Ўзбекистон ҳам борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Рўйхатда Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Эрон, Покистон, Миср, Бразилия, Нигерия каби давлатлар тилга олинган.

Бу масала юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Бурҳоновнинг ЎзАга маълум қилишича айни дамда Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШ визалари одатдаги тартибда кўриб чиқилаётгани ва ҳеч қандай чеклов жорий этилмаганини билдирди.

ЎзА