Тайванда йирик компания директори ҳибсга олинди
Тайвань прокуратураси 13 январь куни «Oneplus» компанияси ҳаммуассиси ва бош директори Пит Лауга расман айблов қўйиб, уни ҳибсга олиш учун ордер чиқарди.
Ушбу тадбиркор маҳаллий муҳандисларни қонунга хилоф равишда ишга ёллаганликда гумон қилиняпти. Амалдаги қонунчиликка кўра, Хитой корхоналари тайванлик мутахассисларни ишга олиш учун ҳукуматдан махсус рухсатнома олиши лозим. Тергов маълумотига кўра, компания шу талабга амал қилмаган.
Расмийлар таъкидлашича, мазкур чора оролдан юқори малакали кадрлар чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган.
2013 йил декабрь ойида ташкил этилган «Oneplus» жаҳон бозори учун смартфон ишлаб чиқарадиган компания бўлиб, «Oppo» таркибига киради.
Ф.Яхшибоева, ЎзА