“Олимпия шаҳарчаси”да халқаро турнирларга тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилди

18

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Миллий паралимпия қўмитасининг мутасадди раҳбарлари пойтахтимизда барпо этилган “Олимпия шаҳарчаси” мажмуасига амалий ташриф буюрди.

Ташриф доирасида объектнинг бугунги ҳолати ўрганилиб, яқин истиқболда белгилаб олинган режалар муҳокама қилинди.

Қайд этиш жоиз, мажмуа ҳудудида жойлашган сув спорти марказида жорий йил давомида бир қатор нуфузли республика ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалаштирилган.

Кўздан кечириш давомида масъуллар мажмуанинг техник ҳолати, хавфсизлик тизими, хизмат кўрсатиш имкониятлари билан батафсил танишди.

Шу билан бирга, мамлакатимизда паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш учун зарур тайёргарлик ишлари – спорт жиҳозларини янгилаш, логистика, тиббий таъминот, шунингдек хизмат кўрсатувчи мутахассислар салоҳиятини ошириш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА