“Президент Олимпиадаси – 2026” олдидан ёш волейболчилар сараланмоқда

20

 

Нукус шаҳрида 2026 йил ўтказиладиган «Президент Олимпиадаси»га пухта тайёргарлик кўриш ва республикамиз терма жамоасига кучли ўйинчиларни саралаб олиш мақсадида, спортнинг волейбол тури бўйича ёш ўсмирлар ўртасида Қорақалпоғистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан жамоалар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Ўта қизиқарли ўтган мусобақа якунида, болалар ўртасида Беруний тумани спорт мактаби жамоаси барча рақибларини енгиб чиқиб, Қорақалпоғистон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Иккинчи ва учинчи ўринлар Нукус ва Амударё туманлари ёшларига насиб этди.

Қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада эса Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактаби тарбияланувчилари биринчи ўринни эгаллади.

Чемпионатнинг кумуш ва бронза медаллари Мўйноқ ва Тахтакўпир тумани жамоаларига топширилди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимига Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи А.Темирбаев, Ўзбекистон Волейбол федерацияси Қорақалпоғистон бўлими ижрочи директори А.Казаков ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан С.Сейтовлар ёш спортчиларни эришган ютуқлари билан табриклаб, уларнинг келгуси мусобақаларда ғолиб бўлишига тилак билдирди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси