Аждодлар сиймоси ва юрт шаъни акс этган Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйилди

19

Ҳеч бир хизмат Ватанни ҳимоя қилишдек чин маънода улуғворлик касб этмаса керак. Бу йўлда садоқати, илм-маърифати ва матонати билан дунёга намоён бўлган аждодларимиз хотираси ҳамиша муқаддас.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Янги Ўзбекистон боғида қад ростлаган Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Ҳолмуҳаммедов ҳамда бошқа вазирлик масъуллари, Ватан ҳимоячилари ҳамроҳлигида тантанавор шукуҳда аждодларимиз хотираси улуғланди. Тадбирда уларнинг эзгуликка йўғрилган амаллари, юрт шаъни йўлидаги жасорати олдида рамзий бош эгилди.

Абдулазиз РУСТАМОВ,  

Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат),

ЎзА