Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли Ватан ҳимоячилари!
Қадрли юртдошлар!
Сизларни, сизлар орқали бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан самимий муборакбод етамиз.
Барчани бунёдкорлик ишларига руҳлантирадиган бебаҳо бойлигимиз – бу юртимиз тинчлиги, миллатлараро дўстлик ва халқимизнинг фаровон ҳаётидир.
Шундай экан, ота-боболаримиздан бизга мерос болиб келаётган Она Ватанимизни асраб-авайлаш, юртимиз тинчлигини таъминлашда сиз фидойи инсонларнинг меҳнатингиз беқиёс.
Биз сизларнинг тимсолингизда миллий армиямизга тоғдай таянч бўлиб турган буюк маънавий кучни корамиз.
Ҳарбий соҳани ривожлантириш, унинг қудратини ошириш борасидаги ишлар, халқимиз тинчлигини сақлашдаги эзгу вазифалар «Халқ билан армия – бир тану бир жон» деган улуғвор ғояни амалда таъминлашга хизмат қилмоқда.
Ҳурматли Ватан ҳимоячилари!
Сизларни яна бир бор Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклаб, юртимиз обод, осмонимиз мусаффо, тинчлигимиз абадий бўлишини тилаб қоламиз.
Аманбай Орынбаев
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси